ДУНЁ

Дания бош вазири Метте Фредериксен ҳужумга учради

Копенгагенда номаълум киши Дания ҳукумати раҳбарига яқинлашиб, уни калтаклай бошлаган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Ҳужумчи қўлга олинган, аммо унинг ҳужуми сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Идоранинг билдиришича, бош вазир жиддий жароҳат олмаган, аммо шокда.

Ҳужум Копенгагеннинг марказий майдонларидан бирида содир бўлди.

Данияда сиёсатчиларга ҳужумлар жуда кам учрайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan