Мичиган университети (АҚШ) олими Рик Нейтцель қулоқчинларнинг ундан фойдаланувчи одамларнинг соғлиғига етказадиган зарар ҳақида маълумот берди.

Рик Нейтцелнинг сўзларига кўра, у ва унинг жамоаси қулоқчин эгаларидан маълумот тўплаган. 2019 йилдан буён жамоа 180 минг фойдаланувчидан маълумот олди. Маълум бўлишича, аудио мосламанинг ҳар учинчи эгаси ўз соғлиғига зарар этказган.
Фойдаланувчиларнинг тахминан 30 фоизи мусиқани узоқ вақт давомида жуда баланд овозда тинглаган. Эшитиш қобилиятини йўқотмаслик учун Рик Нейтцель эшитиш воситаларининг овозини 70 децибелгача чеклашни маслаҳат берди.
Grand View Research маълумотларига кўра, 2023 йилда 500 миллион дона қулоқчин сотилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилга бориб ҳар ўн фойдаланувчидан бири “эшитиш қобилиятининг йўқолиши” муаммосига дучор бўлади, деб хабар беради lenta.ru.