ЎЗБЕКИСТОН

Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати +37 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Ўзгидромет хабарига кўра, ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати +23…+28 даражадан +28…+33 даражагача аста-секин кўтарилади. Иш ҳафтасининг охирига келиб шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда ҳарорат +35…+37 даражагача кўтарилади.

27-29 май кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +12…+15 даража бўлади, кундуз кунлари +25…+28 даражадан +29…+32 даражагача аста-секин кўтарилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan