Усмонлилар давлатини 1444-1446 ва 1451-1481 йилларда бошқарган султон Меҳмет II га тегишли экани айтилган бронза медальон Лондондаги ким ошди савдосида 1,4 миллион фунт стерлинг (тахминан 1,7 млн доллар)га сотилди. Бу ҳақда “Анадолу” нашри хабар берди.

Лондондаги Ислом дини ва Ҳиндистонга оид асарлар сотувга қўйилган Бонҳамс аукцион уйида турли буюмлар ўз харидорларини топди. Ким ошди савдосининг энг муҳим экспонатларидан бири Меҳмет II портрети туширилган медальон 900 минг фунт стерлинг бошланғич баҳоси билан ким ошди савдосига қўйилди ва якунда 1,4 миллион фунт стерлингга сотилди.
Тахминларга кўра, сотилган медальонга ўйиб туширилган сурат Меҳмет Фотиҳнинг қадимги портрети эканлигига ишонилган. Меҳмет шаҳзода бўлган пайтида ясалгани айтилган ва “Буюк шаҳзода, Буюк амир, Султон Меҳмет афанди” ёзуви мавжуд бўлган экспонат 1450 йилга мансуб.
Шунингдек, аукционда Усмонлилар давридан қолган 3 дона кошин 12 минг, 14 минг ҳамда 15 минг фунт стерлингга ўз эгаларини топган бўлса, кумуш тутатқи 2 минг, атиргул суви ликёри 3 минг фунт стерлингга сотилди.