ЎЗБЕКИСТОН

Бугун Бойсунда галаконцерт томошалари бўлади

Бугун, 3-май куни соат 17:30 да “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивали ўтказилаётган Туризм комплекснинг асосий амфитеатри майдонида фолклор жамоалари иштирокидаги кўрик танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳаликов ва воҳамизнинг таниқли санъаткорлари иштирокида галаконцерт дастури бўлиб ўтади.

Маълумот учун, фолклор кўрик танлов ғолиблари қуйидаги пул мукофотлари билан тақдирланади:

  • 1-ўрин учун (ҳар бир номинация бўйича) 3 500 АҚШ доллари;
  • 2-ўрин учун (ҳар бир номинация бўйича) 2 500 АҚШ доллари;
  • 3-ўрин учун (ҳар бир номинация бўйича) 1 500 АҚШ доллари.

Барча воҳадошларимиз ва фестивал меҳмонларини тақдирлаш ҳамда галаконцерт дастурлари томошасига таклиф этамиз.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan