САЛОМАТЛИК

Озиқ эмас, табобат ва косметология манбаи

Бодом мағзи таркибида кўп миқдорда мой, эмульсин ферменти, В1 ва В2 витаминлари, қанд, оқсил, маъданли унсурлар мавжуд.

Аччиқ бодом озиқ эмас, аввало, доридир. У сепкил, нуқтали қонталаш излар, ажинлар, офтобдан қорайишга қарши қўлланади.

Аччиқ бодомнинг ёғи ёки шундайлигича янчилгани қулоқ оғриши ва ғуввуллашида фойда беради. Буғдой крахмали билан бирга қўшиб ишлатилганда йўтал, астма ва зотилжамга қарши малҳамдир. Жигар ва талоқдаги тиқилмаларни очади, айниқса, янгиси пўстлоғи билан ейилса, меъдани намликдан тозалайди. Гулсафсар илдизи билан қўшиб ичилса, буйракдаги тиқилмаларни очади, ёғи эса, буйракни ва қовуқни тозалайди, тошларни майдалайди. Бодом дарахти илдизини майда туйиб, cирка ё гул ёғи билан қўшиб пешонага боғланса, бош оғриғини тўхтатади.