ЖАМИЯТ

Tesla носозлик сабаб 3800 дан зиёд машиналарини қайтариб олади

Tesla газ педали билан боғлиқ муаммолар туфайли 3878 та Cybertruck пикапларини қайтариб олади. Транспортдаги муаммо АҚШ Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 17 апрелдаги ҳисоботида маълум бўлди.

Фото: Топ Gear

Мутахассислар фикрича, нуқсон пикапни йиғиш босқичида пайдо бўлган. Газ педалидаги муаммо сабабли тезлик максимал даражага чиқади. Гарчи тормоз ишлашда давом этса ҳам, ҳайдовчи автомобиль бошқарувини қисман йўқотади. 

Америка компанияси 2023 йил ноябридан бери сотилган барча Cybertruckни чақириб олади. Юзага келган носозлик бепул бартараф этилади. Шунингдек, 2024 йил 17 апрелдан кейин ишлаб чиқарилган барча автомобиллардаги нуқсон тузатилади. Бир неча кун олдин, Tesla дунё бўйлаб ходимларининг 10 фоиздан ортиғини ишдан олиши маълум бўлганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan