Жўхори донлари таркибида кальций, темир, магний, фосфор, йод, Д, Е, С, В витаминлари кўп миқдорда жамланганлиги сабабидан ҳам соғлиқ учун аҳамиятли.
Жўхори кўз нурини оширади, хотирани мустаҳкамлайди, аёлларда учрайдиган касалликларни даволайди, организмдаги холестерин миқдорини пасайтиради, гижжалардан халос бўлишга ёрдам беради, қабзиятни бартараф этади.
Нефрит, гепатит, холецистит, эпилепсия, подагра каби дардларга чалинган беморлар парҳез сақлаганда жўхорини чекламасалар ҳам бўлади.