КОРРУПЦИЯ

Қашқадарёда прокуратура терговчиси $5 минг пора билан ушланди

У иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан енгиллик қилиб беришни ваъда берган.

Жорий йилнинг 8 апрель куни соат 16:10 атрофида Қашқадарё вилояти прокуратураси ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора билан ушланди.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.Унга кўра, Қарши тумани прокуратураси терговчиси иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан енгиллик қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan