ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

“Айритом”да хизмат ити контрабанда юкини аниқлади

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Б.И. бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда пост ходимлари ва хизмат ити ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.

Божхона ходимининг оғзаки сўровига жавобан ноқонуний олиб ўтишга мўлжалланган товарлари йўқлигини маълум қилган фуқаро Б.И.нинг сўзлари ёлғонлигини хизмат ити “Кинг” фош қилди. Яъни, Б.И.нинг бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси салонининг ички томонига жойлаштирилган ва божхона назоратидан яширилган,  қиймати  18 миллион сўмдан ортиқ, жами 920 қути икки турдаги тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.