СИЁСАТ

Исроил Россия элчисини ТИВга чақиртирди

Россиянинг Исроилдаги элчиси Анатолий Викторов Қуддусдаги Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва унга танбеҳ берилди. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди

Элчининг ТИВга чақиртирилишига Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Мария Заболоцкаянинг ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги жинсий жиноятлари ҳақидаги БМТ ҳисоботини қўшимча текширишни талаб қилгани сабаб бўлди. 

Гап шундаки, Мария Заболоцкая 11 март куни бўлиб ўтган БМТ йиғилишида халқаро ташкилотнинг жинсий зўравонлик бўйича махсус вакили Прамила Паттеннинг ҲАМАС томонидан Ғазо секторида гаровда сақланаётганларга нисбатан жинсий зўравонлик қўллангани ҳақидаги ҳисоботини шубҳа остига олган. 

“Бизга маълум бир мандат контекстидан фақат қисман маълумот тақдим қилинмоқда ва унга жавоб бериш сўралмоқда”, деган дипломат БМТ йиғилишида.

Бу эса яҳудий давлатининг ғазабига сабаб бўлган. Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэл Кацнинг кўрсатмаси билан Россия элчиси Анатолий Викторов 15 март куни тушдан кейин Қуддусдаги йиғилишда қатнашган.

“Россия Исроил ва ҲАМАС ўртасида чизмоқчи бўлаётган сунъий тенгликни қабул қилиб бўлмайди. Бундан ташқари, Россия гаровга олинганларни озод қилишга чақирмайди ва Исроил буни жиддий қабул қилади”, деган Исроил расмийлари.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan