ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентдан иккита вилоятга қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади

Наврўз байрамида Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча “Афросиёб” электропоезди қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари ахборот хизмати маълум қилди.

Самарқандга қўшимча рейслар 21-22-23-24-25 март кунларига, Қаршига эса 20-21 март кунларига белгиланган. Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

775-сонли “Самарқанд – Тошкент” йўналиши: Самарқанд 11:11 – Тошкент 13:26.
776-сонли “Тошкент – Самарқанд” йўналиши: Тошкент 13:51 – Самарқанд 16:05.
762-сонли “Тошкент – Қарши” йўналиши: Тошкент 6:59 – Қарши 10:33.
761-сонли “Қарши – Тошкент” йўналиши: Қарши 16:44 – Тошкент 20:20.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan