ДУНЁ

Перуда фавқулодда ҳолат: 32 киши денге безгагидан вафот этди

Перу ҳукумати денге безгаги билан касалланиш кўпайгани сабабли мамлакатнинг аксарият ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда Ассоcиатед Пресс хабар берди.

Ўтган йили Перудаги денге эпидемияси 18 кишининг ҳаётига зомин бўлган эди. 2024 йилда қурбонлар сони 32 нафарга етди. 2024 йилнинг биринчи етти ҳафтасида Перуда 31 мингдан ортиқ касаллик ҳолатлари аниқланган. Бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар кўпдир.

Мамлакатнинг 25 вилоятидан 20 тасида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Бу ҳукуматга маблағларни йўналтириш, шунингдек, шифокорлар ва ҳамшираларни жабрланган ҳудудларга тезда жўнатиш имконини беради.

Денге безгаги ўткир вирусли касалликдир. Кўпгина ҳолларда вирус юқтирганлар енгил аломатларга эга, аммо касаллик кучли бош оғриғи, иситма ва мушак оғриғига олиб келиши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan