ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентда автобусларнинг ёниши ортидан 5 киши ишдан бўшатилди

Аввалроқ, Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳаракатланувчи иккита автобусда ёнғин содир бўлгани хабар қилинганди.  Бунинг ортидан 5 нафар масъул ходим ишдан бўшатилди. Бу хақда “Тошшаҳартрансхизмат” аксиядорлик жамиятининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 26 февраль куни АЖ бошқарув раиси ўринбосари-бош муҳандис Ж.Маннопов, Идоралараро тезкор штаб бошлиғи Б.Маменов, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари бошчилигида автобус саройи филиаллари раҳбарлари, бош механиклар ва масъул ходимлар иштирокида автобуслар билан содир бўлаётган техник носозликлар, туташ ҳолатлари ва йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари муҳокамасига бағишланган тезкор йиғилиш бўлиб ўтган. 

“Йиғилишда автобусларнинг техник ҳолатига масъул бўлган, уларнинг йўналишга чиқиш олди техник кўригини талаб даражасида бажармай, ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошган ходимларга кескин чора кўрилиб, 5 нафар масъул ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди”, дейилади хабарда. 

Шунингдек, автобусларнинг техник ҳолатини бирма-бир текширувдан ўтказиш бўйича 8 та автобус саройлари масъул ходимларига топшириқлар берилган. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan