СИЁСАТ

Қозонга йиғилган Президентлар нима еб-ичгани очиқланди

Кеча, 21 февраль куни Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган “Келажак ўйинлари”нинг очилиш маросимидан сўнг Россия, Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон етакчилари тантанали кечки овқатга йиғилди. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенкога яқин “Пул Первого” канали хабар берди.

Канал меню суратини ҳам эълон қилди. Давлат раҳбарлари столида:

  • Қисқичбақа ва авакадоли тартар;
  • Денгиз маҳсулотларидан кокиль;
  • Қуритилган ғоз билан қовоқ шўрва;
  • Мевали шарбат;
  • Картошка креми, қовоқ икраси билан судак;
  • Сабзавотли қўзичоқ гўшти;
  • Ванилла музқаймоқли олма пироги;
  • Турли хил татар ширинликлари.

Бундан ташқари, менюда Россияда ишлаб чиқарилган винонинг икки тури кўрсатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan