
Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 846,5 миллион сўм миқдоридаги пул ёғингарчиликлар даврида шаҳарда сув тошқинлари билан боғлиқ авариявий ҳолатларни зудлик билан бартараф этиш учун ажратилди. Тегишли қарор кеча, 15 февраль куни пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов томонидан имзоланди.
Қарорга кўра, мазкур маблағ керакли махсус механизм ва материалларни харид қилиши учун Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги Дренаж ва коллекторларни таъмирлаш ва сақлаш ихтисослаштирилган бошқармасига берилади.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш ва ажратилган маблағлар ижроси бўйича халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига ҳисобот киритиш вазифаси шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳотамбек Шокировнинг зиммасига юклатилган.