САЛОМАТЛИК

Сут маҳсулотларининг барчаси фойдали(ми?)

Ҳозирги коронавирус пандемияси вақтида барча уйда. Ва табиийки, уйда озиқ-овқатга бўлган талаб ортган. Кўпчилик енгил ҳазм бўлувчи сутли маҳсулотларни сотиб олишни афзал билишади. Бироқ, қайси маҳсулот фойдали эканлиги тўғрисида ҳамма ҳам аниқ маълумотга эга эмас.

Россиялик парҳезшунос Лидия Ионованинг фикрича, сут маҳсулотлари ичида энг фойдалиси йогурт ҳисобланади. Бу маҳсулотни у энг фойдали, деб атади. Бу маҳсулот таркибида тез ҳазм бўладиган протеин, калций ва фойдали бактериялар кўп. Бундан ташқари, йогуртни барча истеъмол қилиши мумкин. У деярли зид таъсирга эга эмас.

Мутахассис қатиқни энг фойдали иккинчи сут маҳсулоти, деб ҳисоблаган. Аммо, сурункали гастрит, ошқозон яраси ва бошқа ошқозон муаммолари билан оғриган инсонларга ушбу маҳсулот тавсия қилинмаслигини унутмаслик керак. Акс ҳолда бир пиёла қатиқ истеъмолидан сўнг уларда кўнгли айниши кузатилиши мумкин. Қатиқли парҳезда ҳолдан тойиш ва ошқозонда ноқулайликлар кузатилади. Шунинг учун уни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш лозим.

Кейинги ўринларда айрон ва нордон бўлмаган қатиқ жой олган. Биринчи маҳсулотда туз мавжуд бўлгани учун, қон босими юқори инсонларга тавсия этилмайди, иккинчисида эса фойдали бактериялар кўп эмас.

Сўнгги ўринда узоқ қайнаган сутдан тайёрланган қатиқ (ряженка). Сутга термо қайта ишлов бериш натижасида унда гликация ҳосил бўлади. Бу эса эрта қариш ва Альцгеймер касаллигини ривожлантириш мумкин, дейди мутахассис.