ЎЗБЕКИСТОН

Нидерландия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча, 26 январь куни Нидерландиянинг (қароргоҳи Остона шаҳрида) янги элчиси Нико Схемерсдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди. 

“Ташқи ишлар вазирлигида Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Нико Схемерс билан учрашиб, унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик. Шубҳасиз, барча соҳаларда, айниқса, иқтисодий йўналишда икки томонлама ҳамкорлик кун тартибини кенгайтириш учун улкан имкониятлар мавжуд. Биз жаноб Элчининг Ўзбекистон–Нидерландия муносабатларини бойитишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз”, дейди Бахтиёр Саидов.

Нико Схемерс аввалроқ Ўзбекистонда Нидерландия элчиси бўлган Андре Карстенс ўрнига тайинланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan