ЖАМИЯТ

Сурхондарё прокурори ёшлар билан учрашди

Бугун Сурхондарё вилояти прокурори С.Турдиев Денов туманидаги ёшлар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда туманда яшовчи 500 нафарга яқин уюшмаган ёшлар ва алоҳида ишлаш талаб этиладиган ёшлар иштирок этди, уларга илм олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари учун яратилган имкониятлар тўғрисида маълумот берилиб, “Қонун устувор, жиноятга жазо муқаррар” тамойили асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, хорижий давлатларда касб-ҳунар эгаллаш мақсадида корейс ва немис тилларини ўрганиш истагини билдирган жами 77 нафар ёшлар рўйхати шакллантирилиб, ўқув курслари ташкилий чора-тадбирлари белгиланди, 19 нафар ёшларга бизнесини ривожлантириш учун кредит ажратилишига сертификатлар берилиб, ёшларга бадиий адабиётлар жамланмасидан иборат эсдалик совғалар тақдим этилди.

Бундан ташқари, ўтказилган меҳнат ярмаркасида 25 нафар ишсиз ёшлар ўзларининг мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштирилиши таъминланган бўлса, 20 нафарига мотокультиватор, 20 нафарига электр печ ва 20 нафарига тикув машиналари субсидия ҳисобига ажратиб берилди.

Сўнгра, ёшларга кофе-брейк ташкиллаштирилди, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Хайробод гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм Фахрий қоровул ва қўл жанги чиқишлари, оркестр куй-қўшиқлари намойиш этилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan