
Хабарингиз бор шу кунларда Қатар Осиё кубогига мезбонлик қилмоқда. “В” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Ҳиндистон-Ўзбекистон учрашуви 0-3 ҳисоби билан якунланди.

Дастлаб Аббосбек Файзуллаев 4-дақиқада ҳисобни очди, 0 – 1. Игорь Сергеев 18-дақиқада ҳисобни йириклаштирди, 0 – 2. Биринчи тайм якунига етиб бораётганда Шерзод Насруллаев ҳам ҳисобига гол ёзиб қўйди, 0 – 3.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида эса ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа Ўзбекистон МТЖ Осиё кубоги доирасидаги дастлабки ғалабасига эришди.

Аввалроқ мусобақанинг 1-тур доирасида Сурия билан дуранг қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ гуруҳ босқичидаги навбатдаги учрашувини 23-январь куни Австралияга қарши ўтказади.
