Эрон Ироқдаги “жосуслик маркази”га ва Суриядаги ИШИДга ракета ҳужуми уюштирганини эълон қилди

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Эрбил шаҳри яқинидаги Ироқ Курдистонига зарбалар берди. Бу ҳақда Эрон давлат матбуоти хабар берди, деб ёзади Reuters.
Маълумотларга кўра, ҳужум “жосуслик марказлари” ва “Эронга қарши террорчи гуруҳлар тўпланадиган жойларда” амалга оширилган.
Reuters агентлигининг хабар беришича, портлашлар Эрбилдан 40 километр шимоли-шарқда, Америка элчихонаси жойлашган ҳудудда эшитилган. Дипломатик миссияга тегишли биноларга зарар етмаган.
ABC News Ироқ хавфсизлик кучларидаги манбага таяниб, Америка элчихонаси яқинида саккизта нишонга ҳужум қилингани ҳақида хабар берди.
Reuters ва ABC News хабарларига кўра, зарбалар натижасида тўрт киши ҳалок бўлган. Эрбил аэропорти ёпилди.