Испания суперкубоги. «Реал» «Барса» устидан йирик ҳисобда зафар қучиб, турнир ғолибига айланди
Испания суперкубок финалидан ўрин олган «Реал» – «Барса» учрашуви бўлиб ўтди ва унда мадридликлар йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 10-дақиқасигача Винисиус икки бора каталонияликлар дарвозасини ишғол қила олди. Левандовски 33-дақиқада жавоб қайтарган бўлса, тайм сўнггида Винисиус пенальтини аниқ амалга оширди. 64-дақиқада Родриго ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа, Анчелотти шогирдлари иккита учрашувда умумий 9 та гол урган ҳолда Испания суперкубогини қўлга киритди.
