СПОРТ

Париж—2024. Анна Пракатен медаллар учун курашдан чиқди

Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳслари бўлиб ўтмоқда. 

Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анна Пракатен Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинлари ярим финалида 4-ўринни қўлга киритди ва медаллар учун баҳсда қатнашиш имкониятини қўлдан чиқарди. АУ 7:29.28 натижа қайд этди. Анна бунгача саралашда 7:37.80 ва чорак финалда 7:35.91 натижаларини қайд этганди.

Олимпиада низомига кўра дастлабки 3 иштирокчи финалга йўл олади.

Энди у 7—12-ўринлар учун кураш олиб борилувчи Б финалида қатнашади. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan