ЎЗБЕКИСТОН

Қатар билан ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик қилинади

Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–18-сон, 11.01.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Қатар Давлати Ҳукуматлари ўртасида ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan