ДУНЁ

Япониядаги зилзила қурбонлари сони 180 кишига етди

Япониядаги Ното ярим ороли яқинида бир қатор кучли зилзилаларда ҳалок бўлганларнинг яна 20 нафар жасади топилди. Шу тариқа қурбонлар сони 180 кишига етди. Бу ҳақда NHK телеканали Ишикава префектураси маълумотларига таяниб хабар берди.

Яна камида 120 киши бедарак йўқолган деб топилди. 28 минг аҳоли эвакуация қилинди. Зилзилалардан энг кўп Ишикава префектураси жабр кўрган, бу ерда 1370 та уй тўлиқ ёки қисман вайрон бўлган. Маҳаллий аҳолига ичимлик суви етишмайди: улар булоқ ва дарё сувларини қайнатишади. Япония ҳукумати жабрланганларга 32 миллион доллар ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда.

1 январдан бери Японияда 1200 дан ортиқ зилзила содир бўлди. Энг кучли зилзила магнитудаси 7,6 баллни ташкил қилган. Бу 1885 йилда Япония ҳукумати статистика юрита бошлаганидан бери бу минтақа учун энг кучлиси эди. Сейсмологларнинг фикрича, ерости силкинишлари тахминан яна бир ҳафта давом этади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan