СИЁСАТ

Ғазода 75 кунлик тўқнашувлар давомида БМТнинг қанча ходими ҳалок бўлгани очиқланди

Ғазо секторида 75 кун давом этган можаролар давомида БМТнинг 136 нафар ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди.

“75 кун ичида Ғазо секторидаги 136 нафар ҳамкасбимиз ҳалок бўлди. Биз БМТ тарихида ҳеч қачон бундай фожиани кўрмаганмиз. Кўпчилик ходимларимиз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Мен Ғазо секторидаги тинч аҳолини қўллаб-қувватлаш учун ўз ҳаётларини хавф остига қўйган минглаб ёрдам ходимларини ҳурмат қиламан», деб ёзган у ўзининг Х саҳифасида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan