СИЁСАТ

Президент Алиев Хонкендидаги футбол учрашувида иштирок этди

Жорий йилнинг 21 декабрь кунида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва мамлакатнинг биринчи хоними Меҳрибон Алиева футбол бўйича Озарбайжон кубогининг 1/8 финал босқичи ўйинлари бўлиб ўтадиган Хонкенди шаҳри марказий стадионига ташриф буюрди. Бу ҳақда “Azerisport.com” хабар берди.

Давлат раҳбарининг стадионга келиши мухлислар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

Ўйиннинг очилишида Алиев сўзга чиқди ва барча йиғилганларни Хонкенди озод қилингандан кейинги илк футбол учрашуви билан табриклади.

Таъкидлаш жоиз, “Қорабоғ» ва МОИК жамоалари ўртасидаги баҳс 1:0 ҳисобида якунланди. “Қорабоғ” жамоаси аъзоси Наримон Охунзода 90+5 дақиқда голга  муаллифлик қилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan