Термиз тумани “Орол” маҳалласидаги 12-сонли мактабгача таълим муассасасига болажонлар учун яратилган шароитлар билан таниш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдувоҳид Исмоилов ташриф буюрди.
Ёш авлод учун яратилган шарт-шароитлар билан яна бир бор яқиндан танишиб, мазкур муассасада тарбияланаётган кичкинтойларнинг ота-оналари ва мактабгача таълим муассасасида фаолият олиб бораётган тарбиячи ҳамда ишчилар билан яқиндан суҳбатлар ўтказилиб, муаммолари ўрганилди.
Ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни она ватанга муҳаббат, юрт тупроғини қадрлаш, садоқат ва жасорат каби эзгу ҳис-туйғуларни боғча ёшидан шакллантириб бориш зарурлиги таъкидланиб, бу борада тегишли тавсиялар берилди.
Янгидан ташкил этилган мактабгача таълим муассасасига бошқарма бошлиғи томонидан турли хилдаги ўйинчоқлар ва бир-биридан қизиқарли бўлган эртак китоблар болажонларга совға қилинди.