ЎЗБЕКИСТОН

Косонда 8-синф ўқувчиларидан 9 нафари турмуш қургани айтилди

Ижтимоий тармоқларда Косондаги мактабнинг 8-синфларидан 9 нафари аллақачон оилали бўлгани, мактаб директори ҳам ёш қизни келин қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат берди.

Аниқланишича, Косон туманидаги 59-мактаб директори Р.С. ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг 27 ноябрь куни фарзанди X.X.нинг тўй маросимини ўтказган. 

Маълум қилинишича, видеолавҳадаги жараёнда директорнинг келини Б.Н. ҳозирда умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси эмас. Шунингдек, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси 8-синфларнинг 9 нафари аллақачон оилали бўлгани ҳақидаги хабарга ҳам изоҳ берган.

“Қашқадарё вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул ходимлари Косон туманидаги 59-мактабда 8-синф ўқувчиларининг ота-онаси билан суҳбатлар ташкил этилди. Ота-оналар ушбу хабарлар ҳақиқатга яқин эмаслигини, келгусида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишини маълум қилди (видео асос, тушунтириш хатлари мавжуд)”, дейилади муносабатда.

Таъкидлаш жоиз, республиканинг бу ҳудудида қизларни унаштирув маросимини эрта ўтказиш урф-одатлари қисман бўлса-да сақланиб қолмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan