СИЁСАТ

АҚШ бизга хиёнат қилмайди – Зеленский

Украина Президенти Владимир Зеленский Ғарб давлатлари Украинага ёрдам беришда давом этишини айтди. Бу фикрни у кеча, 19 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида билдирган.

«Ишончим комилки, Қўшма Штатлар бизга хиёнат қилмайди ва улар биз келишган барча нарсани тўлиқ амалга оширади», дейди Зеленский АҚШдан янги ёрдам пакети ажратилиши ҳақида.

Шунингдек, Украина Президенти ЕИ яқин келажакда Киевга ҳам маблағ ажратишига ишонч билдирган.

Унинг фикрича, агар 50 миллиард еврони ўтказиш бўйича келиша олмаса, ёрдамнинг бошқа механизмлари бўлади.

Маълумот учун, АҚШ Президенти маъмурияти октябрь ойида Конгрессга 2024-молия йилида (1 октябрдан бошланган) қўшимча бюджет маблағларини ажратиш бўйича сўров юборган. Бу биринчи навбатда, Исроил ва Украинага ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Осиё-Тинч океани минтақасида Хитой ва Россияга қарши курашга тегишли. Умуман олганда, демократ Президент Жо Байден бошчилигидаги АҚШ ижроия ҳокимияти ушбу мақсадлар учун тахминан 106 миллиард доллар олишни истайди. Сўров ва муқобил қонун лойиҳаларининг кейинги тақдири сўроқ остида қолмоқда. Чунки Вакиллар палатаси ва Сенатдаги бир қанча республикачилар Киевга молиявий ёрдамни давом эттиришга очиқчасига қарши чиқмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan