СПОРТ

Умида Омонова шахматнинг блитс йўналишида Осиё чемпиони бўлди

БААда ўтказилаётган Осиё чемпионатида биринчи ўринни қўлга киритган.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, айни кунларда БААнинг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Мусобақада 41 та давлатдан 650 нафар шахматчилар иштирок этмоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Умида Омонова блитс йўналишида 1-ўринни қўлга киритган.

«Шунингдек, яна бир ўзбекистонлик Даврон Шарипов 2-ўринни эгаллаган бўлса, Маликахон Жумаева ва Ҳуснорахон Ҳуснитдиновалар 3-ўрин соҳибига айланди»,- дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan