«Реал Мадрид» клуби Ла Лиганинг 30-турида «Реал Соседад»ни меҳмонда 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйиннинг бошланғич таркибида мадридликлар сафида Хамес Родригес майдонга тушди. Бу Хамеснинг 2019-йил октябр ойидан буён Ла Лигадаги илк ўйини ҳисобланади. У сўнгги бор «Малёрка»га қарши ўйинда майдонга тушган эди.
Эслатиб ўтамиз, Хамес жароҳати сабабли бир нечта ўйинларни ўтказиб юборган эди.