ХАБАРЛАР

АҚШ ҳусийлар учирган дронни уриб туширди

АҚШ Марказий қўмондонлигининг (CENTCOM) USS Mason эсминеци Қизил денгизда Ямандаги ҳусийлар назорати остидаги ҳудуддан учирилган дронни уриб туширди. Бу ҳақда CENTCOM маълум қилди.       

ABC News’нинг номи ошкор этилмаган АҚШ расмийларига таяниб хабар беришича, кеча, 13 декабрь куни эрталаб Қизил денгизда Яман ҳусийлариники деб тахмин қилинаётган моторли кемалар Маршалл ороллари байроғи остида сузаётган “Ardmore Encounter” тижорий танкерига яқинлашган. Кемага иккита ракета ҳам отилган, бироқ улар мўлжалда адашган.

Шундан сўнг, АҚШнинг USS Mason эсминеци “Ardmore Encounter” танкерининг фавқулодда чақирувига жавоб берган. Яман ҳудудидан иккита ракета ва бир дрон учирилган.

«USS Mason эсминеци ҳусийлар назорати остидаги ҳудуддан учирилган дронни уриб туширди», дейилади  CENTCOM’нинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган ҳисоботида.

CENTCOM’нинг маълум қилишича, дрон тўғридан-тўғри USS Mason кемаси томон йўналтирилган ва эстимец ўзини ҳимоя қилиш учун учувчисиз самолётни уриб туширган. Ходимлар жабрланмаган ва кемаларга зарар етмаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan