Сурхондарё вилояти прокурори Садриддин Турдиев бошчилигида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда Термиз шаҳри, Термиз, Ангор, Музработ ҳамда Жарқўрғон туманларидан 35 нафар фуқароларнинг турли масалалари юзасидан мурожаатлари қабул қилинди.
Ўтказилган қабулда 35 та масаладаги мурожаатларнинг 20 таси ижобий ҳал қилинди, муддат талаб қилинган 15 та мурожаат вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилиниб, алоҳида назоратга олинди.
Мурожаатларнинг 9 таси суд-ҳуқуқ, 4 таси банк-молия, 1 таси йўл қурилиши, 1 таси кадастр соҳаси, 1 таси ўзини-ўзи банд қилиш, 4 таси моддий ёрдам, 15 таси бошқа масалаларни ташкил этади.