«Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтади
Шу йилнинг 11 – 12-декабр кунлари “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти ва Туркий давлатлар ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган илмий конференция бўлиб ўтади.
• Конференсиянинг биринчи кунида — жадидчилик ҳаракати ғояси, мақсад ва вазифаларини изчил ўрганишда янги инсайдлар, ҳаракатнинг маърифат ва ноширлик соҳасидаги ҳиссаси, миллий давлатчилик шаклланиши бўйича ижтимоий-сиёсий саъй-ҳаракатлари, шунингдек, жадидларнинг илмий ва маданий мероси, уларнинг тадқиқотлари борасида фикр алмашилади.
• Тадбирнинг иккинчи кунида — ўзбекистонлик ҳамда чет эллик таниқли олимлар, тарих соҳаси вакиллари билан давра суҳбати ўтказилади ва у кенг жамоатчилик учун ҳам очиқ ҳисобланади.
Учрашувда олимлар Темур Хўжаўғли, Адиб Халид, Ҳисао Коматсу, Зайнобиддин Абдирашидов ва дунё бўйлаб машҳур тарихий сериаллар муаллифи Меҳмет Бўздоғ иштирок этади. Батафсил маълумотни jadidconf.com сайтидан олиш, тадбирнинг иккинчи кунида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш мумкин.