ХАБАРЛАР

Ажабо: Уилл Смитнинг тарсакиси унинг оиласини сақлаб қолди

Уилл Смит 2022 йилги Оскар мукофотини топшириш маросимида давра бошловчиси ва қизиқчи Крис Рокни машҳур актёрнинг рафиқаси, америкалик актриса, қўшиқчи ва продюсер Жада Пинкетт Смит ҳақидаги қўпол ҳазили учун шапалоқ туширганини кўпчилик эсласа керак.

Ушбу кўнгилсиз ҳолатдан сўнг актёр томошабинлардан бир неча бор узр сўраган, лекин у 10 йил давомида тақдимот ва маросимлардан четлаштирилганди.

Шунга қарамай голливуд актёрининг шапалоғи фаолиятига қанчалик ёмон таъсир қилган бўлса-да, унинг рафиқасининг айтишича, бу воқеа уларнинг оиласини том маънода сақлаб қолган. Гап шундаки, айни пайтгача эр-хотиннинг ўзаро муносабатлари тобора ёмонлашиб, уларни бир-бирига боғлаб турган оила дарз кетиш арафасида бўлган. Кутилмаганда туширилган бу тарсаки эса хонимга турмуш ўртоғи уни қанчалик севишини англатган.

«Ким билади, агар бу воқеа содир бўлмаганида, муносабатларимиз қандай кечган бўларди?» дейди Уилл Смитнинг аёли. 

Маълумот учун, Жада ва Уилл 1997 йилда турмуш қурган бўлиб, ҳозирда улар уч фарзандни биргаликда тарбиялаяпти.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan