ХАБАРЛАР

«Крокус Сити Холл»даги теракт бўйича янги 4 гумонланувчи пайдо бўлди

«Крокус Сити Холл»да 145 кишининг ҳаётига зомин бўлган теракт бўйича жиноий ишда тўрт янги айбланувчи пайдо бўлди. Уларнинг барчаси Ингушетия фуқаролари, улардан икки нафари ҳибсга олинган, яна икки нафари қидирувга берилган. Бу ҳақда 1 ноябрь, жума куни «Коммерсант» газетаси хабар қилди.

Унга кўра, гап Сурхахида туғилганлар — Ҳусайн Медов, Жабраил Аушев ва Хаваж-Багаудин Алиев, шунингдек, экажеволик Батир Кулаев ҳақида кетмоқда.

Улар «бир гуруҳ бўлиб олдиндан тил бириктириб, қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг ноқонуний муомаласи» ва «гуруҳ томонидан содир этилган портловчи қурилмалар ва портловчи моддаларнинг ноқонуний савдоси» моддалари бўйича айбланмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, Медов тўртта фойдаланишдан чиққан Калашников автоматини жанговар автоматларга айлантирган, Кулаев улар учун магазин ва патронларни топган, Аушев ва Алиев Ингушетиянинг Экажево ва Сурхахи қишлоқлари яқинида омборларга қурол ва ўқ-дориларни етказиб берган, шундан сўнг жиҳозлар Москвага олиб кетилган. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan