ХАБАРЛАР

Маск яна дунёнинг энг бой одами деб топилди

Америкалик миллиардер Илон Маск яна дунёнинг энг бой одами деб топилди. Бу ҳақда «Bloomberg Billionaires Index» рейтингида маълум қилинди.

4 декабрь ҳолатига кўра, Tesla ва SpaceX компаниялари директори 222 млрд долларлик бойлиги билан дунёнинг энг бой одамларидан ташкил топган рўйхатида етакчилик қилмоқда. 2023 йил бошидан бери Маскнинг маблағи 85,8 млрдга кўпайган.

Рўйхатдаги иккинчи ўринни Amazon асосчиси Жефф Безос (171 млрд доллар) эгаллаб турибди. Кучли учликни LVMH эгаси Бернард Арно (168 млрд доллар) якунлаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan