ЖАМИЯТ

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

“Юридик ва жисмоний шахслардан уй-жой мулкдорлари мажбурий бадаллари учун тўловлар, электр-энергия ҳамда табиий газдан қарздорликларни ундириш ҳақида” судларга киритилаётган ариза ва даъво аризаларни кўриб чиқиш масаласи юзасидан Сурхондарё вилоят судида семинар ўтказилди.

Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий ишлар бўйича судьялари, Сурхондарё вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси, “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали ва “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ҳамда “Сурхондарё сув таъминоти” МЧЖ ходимлари иштирокида видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилган семинарда “уй-жой мулкдорлари мажбурий бадаллари учун тўловларни,  электр-энергия ҳамда табиий газдан қарздорликларни ундириш ҳақида”ги судларга киритилаётган даъво аризаларни кўриб чиқиш масаласи муҳокама этилди.

Семинарда вилоят суди раиси ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Жамшид Ҳомидов ва вилоят суди судьялари Ўктам Мамадиев ҳамда Асрор Махаммадиевлар томонидан бу борада мавжуд бўлган муаммолар, судларга киритилаётган даъво аризаларнинг тааллуқлиги, даъво аризага илова қилинадиган ҳужжатлар шунингдек, мазкур тоифадаги ишларнинг судларда кўриб чиқилиши бўйича кенг тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, семинарда келгусида низоли ҳолат юзасидан судларга хулоса тақдим этишда учраётган қарама-қаршиликларни бартараф этиш ҳамда бу борадаги самарадорликни янада ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб олинди.

Семинар якунида видеоконференцалоқа режими орқали иштирок этган туманлараро судлари судьялари ва жойлардаги тегишли тизим ташкилотлари масъулларининг фикр-мулоҳалари тингланди.

ЎКТАМ  МАМАДИЕВ, Сурхондарё вилоят суди судьяси       

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan