ЖАМИЯТ

Ангорда электр энергиясидан қарздор бўлган жамиятдан 73 миллион сўм қарздорлик ундирилди

Ангор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмагани сабабли ушбу масала Шеробод туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиб, Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси Акциядорлик жамияти фойдасига 73 миллион 365 минг сўм қарз мажбурий тартибда ундириш белгиланди.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Ангор туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, қарздор жамиятнинг барча ҳисоб рақамларига банд солинди. Белгиланган ихтиёрий муддат ичида қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли, 3 миллион 668 минг сўм ижро йиғими қўлланилди ҳамда қарздор жамиятга тегишли бўлган мол-мулкларни кўздан кечириш ва хатловга олиш ишларига киришилди. Шундан сўнг, масъулиятни ҳис қилган қарздор жамият раҳбари томонидан қарздорлик тўлиқ тўлаб берилди.

Электр энергияси учун ундирилган қарздорлик тўлиқ таъминотчи корхона фойдасига ўтказиб берилди ҳамда ижро ҳужжати иш юритувдан тамомланиб, қарздор жамиятга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.

Содиқ Алланазаров, Бюронинг Ангор туман бўлими давлат ижрочиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan