ДУНЁ

Эрон ва Афғонистонда кучли зилзила содир бўлди

Эрон ғарбида 5,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмологик маркази маълум қилди.

Ер силкинишларининг эпимаркази аҳолиси 38,8 минг кишига яқин бўлган Рамҳормоз шаҳридан 22 км жануби-ғарбда жойлашган. Зилзила манбаси 10 км чуқурликда жойлашган.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Шунингдек, Афғонистоннинг ғарбий қисмида 6,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Фавқулодда ҳолат оқибатида икки киши ҳалок бўлгани, яна 100 дан ортиқ одам жиддий жароҳат олгани айтилмоқда

АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, мамлакат ҳудудида бугуннинг ўзида 3 та кучли зилзила содир бўлган, сўнгги зилзила эпимаркази Ҳирот шаҳридан тахминан 34 километр узоқда жойлашган. 

Ҳирот вилоятидаги фавқулодда ёрдам гуруҳи раҳбари Муҳаммад Зоҳир Нурзайнинг айтишича, икки киши вафот этган ва 100 дан ортиқ одам жароҳат олган. Унинг қўшимча қилишича, қурбонлар сони кўпайиши мумкин, чунки қутқарувчилар ҳали зарарланган ҳудудларнинг барчасига етиб боришга улгурмаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan