ДУНЁ

Номаълум элементни ўз ичига олган янги руда топилди

Сингапур миллий университети жамоаси Хитойнинг Ички Мўғулистон автоном туманидаги Баян Обо конида янги рудани топишди.

Материал ниобаботит деб номланди. Унинг ўзига хослиги шундаки, унда битта ноёб тупроқ элементи – ниобий мавжуд. Бу ўта ўтказувчан хусусиятга эга қимматбаҳо металлдир. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу кашфиёт аккумулятор технологиясида улкан янгилик бўлиши мумкин.

Ниобий оч кулранг металл бўлиб, у ҳозирда асосан пўлат ишлаб чиқаришда қўлланилади, у кўп оғирлик юкламасдан уни мустаҳкамлайди. Қироллик кимё жамиятининг маълумотларига кўра, ниобий бошқа қотишмаларда ҳам ишлатилади, масалан, уни заррача тезлатгичлари ва бошқа илғор илмий асбоб-ускуналарда ҳам учратиш мумкин. Металлнинг паст ҳароратларда ўта ўтказувчанлиги олимларнинг кўпроқ эътиборини тортди”, — дея қўшимча қилди олимлар.

Ниобаботит Баян Обо конида топилган 17-янги руда туридир. Бу минтақада топилган 150 та янги материаллар қаторига киради, деб хабар беради korrespondent.net.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan