ЎЗБЕКИСТОН

“Ўзгидромет” янги ҳафтада кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

“Ўзгидромет” 16-18 октябрь кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 16 октябрда 12-17 даража, 17-18 октябрда 15-20 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 16 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 17-22 даража; 17 октябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража, 18 октябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 16 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража; 17 октябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража, 18 октябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 16 октябрда 19-24 даража; 17-18 октябрда 21-26 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16 октябрда 3-8 даража илиқ, 17-18 октябрда 5-10 даража илиқ, кундузи 16 октябрда 15-20 даража, 17-18 октябрда 20-25 даражагача кўтарилади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-17 октябрда 0-5 даража илиқ, 18 октябрда 2-7 даража илиқ; кундузи 16 октябрда 8-13 даража илиқ, 17-18 октябрда 13-18 даража илиққача кўтарилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan