СПОРТ ЎЗБЕКИСТОН

«Сурхон-W» қизларига «Fair play» соврини топширилди

Бугун аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди. Чемпионат якунида ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан қимматбахо совғалар ва диплом билан тақдирланди.

Эътиборлиси, мусобақанинг “Fair play” соврини «Сурхон-W» қизларига топширилди.

Бунга сабаб, «Сурхон» қизлари чемпионат давомида 4 та ўйинда икки бора огоҳлантирилган ва энг кам фоль қайд этган!