ЎЗБЕКИСТОН

Андижонда қарийб 174 млн сўмлик электр энергиядан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди

Андижон вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида Хўжаобод туманидаги «M. Г.» МЧЖ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур МЧЖга қарашли текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасининг электр қурилмалари электр ҳисоблагичдан ташқари ҳолатда ноқонуний уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 173 млн 905 минг 650 сўм  (386 минг 457 кВт⋅соат) миқдорда зарар келтирганлиги маълум бўлди.

Маълумот учун: ушбу миқдордаги электр энергияси 1 минг 932 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир.

Аниқланган ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan