ЎЗБЕКИСТОН

Самарқандда 7 та корхона 2 млрд сўмдан зиёд электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан:

Самарқанд шаҳрида фаолият юритиб келаётган 6 та ва Каттақўрғон туманида 1 та корхона электр тармоқларига ноқонуний уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 2 млрд 355 млн 502 минг 460 сўм (5 млн 228 минг 433 кВт·соат) зарар етказганлиги аниқланди.

Маълумот учун: ушбу миқдордаги электр энергияси 26 минг 142 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Жойларда назорат тадбирлари давом этмоқда

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan