Фойдали

Сайёра сув танқислигига дуч келмоқда. Сув қандай тежалади?

Тоза ичимлик суви – Ер сайёрасида инсоният кун кўриши учун энг муҳим ва зарур манбалардан бири. Дунё аҳолиси ортиб бораётгани ҳисобига сув танқислиги муаммоси пайдо бўлган ҳудудлар сони ҳам йилдан йилга кўпаймоқда.


Уйда сувни тежаш нафақат бу қимматбаҳо ресурсни тежашга, балки истеъмолчиларнинг ҳамёнини тежашга ҳам ёрдам беради. Хўш сувни қандай тежаш мумкин? Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» матбуот хизмати бир қанча тавсияларни эълон қилди.


1. Оқаётган кранларни, ҳожатхоналарни, маиший техника ва майса пуркагичларни зудлик билан тузатинг. Оқиш кичик бўлиши мумкин, лекин вақт ўтиши билан улар катта сув йўқотилишига олиб келади.


2. Тишларингизни юваётганда сувни ўчиринг, бир стакан сув тиш ювиш учун етарли. АҚШ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги (ЭПА) маълумотларига кўра, бу оддий қадам бир ойда 700 литрдан ортиқ сувни тежаш имконини беради


3. Кир юваётганда сувдан камроқ фойдаланинг. Кир ювиш машинаси юзлаб литр сувни сарфлаши мумкин, уни ишга тушуришдан аввал кирни тўлиқ юклаш учун етарлича кийимингиз борлигини аниқланг. Ювиладиган кирлар сони оз бўлса, шунга мос равишда машинадаги сув сатҳини ростланг.


4. Ванна-ҳаммом ўрнига иложи борича душ қабул қилинг. ЭПА маълумотларига кўра, агар сиз ўртача беш дақиқа давомида душ қабул қилсангиз, 30-45 литргача сув ишлатасиз. Бу рақамни 300 литр сув сарфлайдиган ванналар билан солиштиринг.


5. Иложи борича сувни тежайдиган кранлар, кир ювиш машиналари, ҳожатхоналар ва идиш ювиш машиналарини сотиб олинг. Сув ва энергияни тежайдиган асбобларни сотиб олиш нафақат сувни, балки электр энергиясини ҳам тежашга ёрдам беради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan