СПОРТ

“Рубин” тез орада ўзбекистонлик футболчининг трансферини эълон қилади

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Пари НН” клубининг 22 ёшли ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошев “Рубин” клубига кўчиб ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда “Татар Информ” хабар берди

Манбага кўра, Иброҳимҳалил Йўлдошев Қозон клуби сафига ижара ҳуқуқи асосида қўшилади. Агар бу тарансфер тасдиқланса, “Рубин” жамоасидаги ўзбекистонлик футболчилар сони 3 нафарга етади. Ҳозирда Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиевлар ҳам қозонликлар шарафини ҳимоя қилмоқда.

“Рубин” клубининг расмий саҳифаларида жойланган қуйидаги видеода ҳам айнан Ўзбекистонлик футболчининг трансферига ишора қилинган.

Маълумот учун, “Transfermarkt” порталида Йўлдошевнинг ўтиш қиймати 900 минг еврога баҳоланган. У ортда қолган мавсумда Россия чемпионатида “Пари НН” билан 28 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan