
«Пахтакор» клуби Ироқ миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Башар Ресан трансферини эълон қилди.
27 ёшли футболчи Тошкент жамоасига Ироқнинг «Эйр Форс» клуби сафидан келиб қўшилди. У аввалроқ «Персеполис» ва «Қатар СК» клубларида ҳам ўйнаган. Ироқ терма жамоаси сафида 60 ўйинда иштирок этиб, 4та гол урган.