ЎЗБЕКИСТОН

Самарқандда талабларга жавоб бермайдиган деярли 5 тонна гўшт аниқланди

Самарқанд вилояти Булунғур туманида жойлашган «Юқори нуқта» постида Isuzu юк машинаси тўхтатилиб, текширилган. Бу ҳақда ЙХХХ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Текширув давомида транспортнинг юк бўлимида ветеринария-санитария талабларига жавоб бермайдиган 4900 кг гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқлилигини текшириш учун Булунғур тумани ҳайвонлар касалликлари диагностикаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат марказига экспертизадан ўтказиш учун юборилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan